Кунлик касалланиш рекорд даражага етди — ССВ
Кеча коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич 1000дан ошиб, пандемия бошидан буён рекорд даражага етди.
2022 йил 16 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 206122 (+1037) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 39 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 25 нафари Андижон вилоятида,
- 30 нафари Бухоро вилоятида,
- 40 нафари Жиззах вилоятида,
- 8 нафари Навоий вилоятида,
- 32 нафари Наманган вилоятида,
- 55 нафари Самарқанд вилоятида,
- 22 нафари Сирдарё вилоятида,
- 15 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 29 нафари Фарғона вилоятида,
- 35 нафари Хоразм вилоятида,
- 172 нафари Тошкент вилоятида,
535 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 199193 (+448) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.