Президентнинг байрам ҳафтасидаги иш режаси маълум қилинди
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов шу ҳафта давлат раҳбарининг иш графигидан ўрин олган тадбирлар ҳақида ахборот берди.
Маълум қилинишича, қуйида шу ҳафтада бўлиб ўтадиган тадбирлар:
- Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида гидротехник иншоотларни модернизация қилиш бўйича йиғилиш,
- табиий ва аниқ фанлар ҳамда ахборот технологиялари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш тўғрисида тақдимот,
- ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.