Ўзбекистон слаломда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатини 8 та медаль билан якунлади
Слаломда эшкак эшиш бўйича Таиландда ўтган Осиё чемпионатида ўзбек спортчилари 8 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.
Чемпионатда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.
🥇Олтин медал:
- Дониёр Исломов (К1 қисқа слалом, катталар)
- Абубакр Буканов (C1 қисқа слалом, катталар)
- Шерзод Қурбоналиев (C1, У23)
🥈Кумуш медал:
- Жамоавий байдарка (У23)
- Абубакр Буканов (C1, катталар)
- Ҳаёт Абдуллаев (К1, У23)
🥉Бронза медал:
- Жамоавий каноэ (катталар)
- Алибек Темиргалиев (C1, катталар)