«WikiLeaks» портали асосчиси Жулиан Ассанж Британия қамоқхонасидан озод этилди

Британия қамоқхонасида 2019 йилдан бери ҳибсда сақланаётган, «WikiLeaks» портали асосчиси Жулиан Ассанж озод этилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.

Таъкидланишича, Ассанж жосуслик тўғрисидаги қонунни бузганлик билан боғлиқ 18 та айбловдан бирини тан олишга рози бўлиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Ассанж АҚШ Адлия вазирлиги билан келишувга эришган, бироқ у ҳали расман якунланмаган. Келушувга биноан АҚШ Адлия вазирлиги прокурорлари австралиялик маълумот тарқатувчига нисбатан 62 ойлик қамоқ жазосини талаб қилган. Суд жараёни Сайпан оролида бўлиб ўтиши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Жулиан Ассанж 2019 йилдан бери Эквадорнинг Лондондаги элчихонасидан чиқариб юборилганидан кейин Белмаршнинг қаттиқ режимли қамоқхонасида сақланган.

Янгиликлар