Сурхондарёда машина пастликка ағдарилиб кетди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 9 октябрь куни йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи тезлик юқори бўлгани сабаб бошқарувни йўқотган ва машина йўл четига чиқиб, чуқурликка ағдарилиб кетган. Оқибатда у ҳалок бўлган, бир нафар йўловчи эса оғир тан жароҳати олган. Воқеа жойи ўрганилганда ётиқ чизиқлар чизилгани, йўл белгилари ўрнатилгани ва йўлни икки томонга ажратувчи тўсиқлар мавжудлиги аниқланган. ЙТҲга ҳайдовчининг етарли тажрибага эга бўлмагани ва тезликни меъёрдан ошириб ҳаракатлангани сабаб бўлган.

Янгиликлар