Маълум бўлишича, 7 май куни Андижон вилоятида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабига 1957 йилда туғилган аёл У.М. келиб, муассаса маъмурияти ва инспектор-психологга мурожаат қилган.
Ўз мурожаатида 6-синф ўқувчиси бўлган набираси Н.С.га нисбатан мазкур мактаб директор ўринбосари М.К. (1990 йилда туғилган) тегажоғлик қилганини айтиб, бундай ҳолат аввал ҳам кузатилганини билдирган.
Ҳозирда ҳолат бўйича Андижон шаҳар ИИО томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат шахсан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи назоратига олинган. Бошқарма таълим шаъни ва обрўсига ҳамда педагог имижига салбий таъсир этувчи ҳар қандай ҳолатларга кескин муносабат билдирган ҳолда тегишлилиги бўйича кескин жазо чораларини қўллашини маълум қилган.