Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
24 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Доғистондаги терактлар муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдириб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига қўллаб-қувватлаш сўзларини етказди.
Ўзбекистон Президенти ушбу ғайриинсоний зўравонлик ҳаракатини кескин қоралади ва умумий хавфсизлик таҳдидларига қарши курашда тегишли тузилмаларнинг фаол ҳамкорлигини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Суҳбат чоғида Путиннинг жорий йил 26-28 май кунлари Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалий амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Бундан ташқари мулоқот давомида, тадбирлар жадвали, жумладан, кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги алоқалар ҳам кўриб чиқилди.





