Ғазодаги қурбонлар сони 30 мингдан ошди
Исроилнинг Ғазо секторида 7 октябрдан бери давом этаётган тажовузи оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 30 минг 410 нафарга етди, яна 71 минг 700 нафари яраланди.
Агентлик маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 90 нафар аҳолиси ҳалок бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳали ҳам вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.