Ҳиндистонда диний маросимдаги тиқилинч оқибатида 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Ҳатрас шаҳридаги диний тадбирда юз берган тиқилинчда камида 87 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «NDTV».
Маълумотларга кўра, тиқилинч юзлаб одамлар иштирок этган «сатсанг» (диний маросим) вақтида юз берган.
Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам борлиги маълум қилинган. Турли тан жароҳатлари олган 15 киши шифохоналарга етказилган.
Уттар-Прадеш бош вазири Йоги Адитьянатх фожиани тергов қилишни буюрган. Ҳозирда воқеа жойида шифокорлар ва полиция ишламоқда.