Папуа-Янги Гвинеяда кўчки: 2 мингдан ортиқ одам вайроналар остида қолиб кетди

Папуа-Янги Гвинеядаги кўчки оқибатида 2 мингдан ортиқ одам вайроналар остида қолиб кетди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Кўчки натижасида 2 мингдан ортиқ одам тириклайин кўмилган. Бу бинолар, томорқа ерларининг жиддий вайрон бўлишига олиб келди, шунингдек, мамлакат логистика тизимига жиддий зарба берди, дейилади Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш миллий маркази хатида.

Бу одамларнинг барчаси ўлик деб ҳисобланганми ёки йўқми, аниқланмаган.

Янгиликлар