Тошкентда 4 баллик магнит бўрони кузатилади

Meteonova хизмати маълумотларига кўра, эртага (25 апрель) Тошкентда тўрт баллга тенг магнит бўрони кузатилади.

17:00 да тўрт нуқтали геотаъсир кутилмоқда, кўрсаткич 20:00 га яқин пасаяди.

Магнит бўронлар бу — Қуёш ичидаги реакциялар. Бу вақтда Қуёш массаси отилиши, Қуёш юзасида тўлқинлар ва бошқа жараёнлар содир бўлади, бунинг натижасида энергия Қуёшдан ҳар тарафга, шу жумладан, Ер сайёраси томонга ҳам тарқалади.

Янгиликлар