Фарғонада тракторни бошқарган ўқувчи поезд билан тўқнашди
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Бувайда туманида тракторни бошқарган мактаб ўқувчиси поезд билан тўқнашган.

Хабар қилинишича, 9-синф ўқувчиси тракторни бошқариб, поезд йўлига чиқиб кетган. Вагонлар билан тўқнашув содир бўлган. Натижада трактор бошқарувидаги ўқувчи ҳалок бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан мактабда ота-оналар иштирокида муҳокама мажлиси ўтказилган.





