Сиднейдаги савдо марказида номаълум эркак одамларни пичоқлади

Австралиянинг Сидней шаҳрида пичоқ билан қуролланган эркак савдо марказида одамларга ҳужум қилди.

Ҳодиса 13 апрель куни Бонди Жанкшен районидаги Wеstfield савдо марказида содир бўлган. Гувоҳлар эркак “катта пичоқ” билан қуролланганини айтган. Ҳодиса оқибатида олти киши ҳалок бўлган, саккиз киши, жумладан, бир бола касалхонага ётқизилган.

Эркак полиция томонидан отиб ўлдирилган. Унинг мазкур ҳаракатлари сабаби ҳозирча номаълум, ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг террорчилар билан алоқаси бор-йўқлигини текширмоқда. Ҳужумда эҳтимол яна бир киши иштирок этган бўлиши мумкин, аммо бу ҳақда расмий маълумотлар йўқ.

Янгиликлар