Ўзбекистон элчиси Қирғизистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Тантанали маросим «Ала-Арча» давлат қароргоҳида бўлиб ўтди.Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

Фото: «Дунё» АА

Хабарга кўра, Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Хуршид Мирзоҳидов Қирғизистон президенти Садир Жапаровга ишонч ёрлиқларини топширган.

Шунингдек, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги юқори ўсувчанлиги нафақат икки мамлакат қардош халқларининг янада фаровонлигига, балки бутун Марказий Осиё минтақаси хавфсизлиги ва барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Таъкидланишича, ҳар икки томон «Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, иқтисодий фойдали йўналишлар бўйлаб мультимодаль ташувларга катта аҳамият бермоқда.

Бундан ташқари, Қирғизистон президенти коронавирус пандемияси вақтида гуманитар ва техникавий ёрдам кўрсатгани учун қардош Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига миннатдорлик билдирди.

Янгиликлар