Тошкентда КҲАЙнинг бир қисми яна ёпилади

Қурилиш сабаб Тошкентда КҲАЙнинг бир қисми 25–28 июль кунлари ёпилади, 6 та автобус йўналиши ўзгартирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шайхонтоҳур туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Бешқайрағоч ва Беруний кўчалари оралиғидаги бир томонлама йўналиш 25 июль соат 15:00 дан 28 июль соат 06:00 гача барча транспорт воситалари учун вақтинча ёпилади.

Йўл ҳаракати қурилиш-монтаж ишлари сабаб чекланади. Шу муносабат билан 6 та автобус йўналиши муқобил кўчалар орқали вақтинча ўзгартирилган тартибда ҳаракатланади. Улар қуйидагича:

• 34-сонли автобус: Кўкча дарвоза – Нурафшон – Беруний;

• 64-сонли автобус: Кўкча дарвоза – Нурафшон;

• 87-сонли автобус: Кўкча дарвоза – Нурафшон – Беруний;

• 116-сонли автобус: Кўкча дарвоза – Нурафшон – Беруний;

• 131-сонли автобус: Кўкча дарвоза – Нурафшон – Беруний;

• 147-сонли автобус: Кўкча дарвоза – Нурафшон – Беруний.

Автобусларнинг қайтиш йўналишларида ўзгаришлар бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳудуд 18−21 июль кунлари ҳам вақтинча ёпилган эди.

Тошкент