Чиқиндини бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
Санитар тозалаш ишларни ташкил этиш республика маркази негизида Чиқиндини бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этиш тўғрисида фармон имзоланди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фармонга кўра, агентликнинг вазифаси чиқиндилар билан боғлиқ ягона меъёр ва стандартларни ишлаб чиқиш, уларни синовдан ўтказиб, амалда татбиқ этиш ва фаолиятни барча ҳудудларда мувофиқлаштириш деб белгиланди.
Шу ўринда, ушбу агентлик чиқиндиларни бошқариш соҳасига тааллуқли давлат мулкини бошқарувчи масъул давлат органи сифатида фаолият юритади.
Жумладан, 2025 ил 1 мартдан санитар тозалаш корхналари фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш мезонлари тасдиқланади.