Жиззахда «Cobalt» ва юк автомобили тўқнашди

ЙТҲ юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда ЙҲХББ маълум қилмоқда.

Хабарга кўра, 16 август куни соат 17:00 ларда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1005-километрида ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Х.М. бошқарувидаги «Cobalt» русумли енгил автомобиль ҳамда ҳайдовчи 1992 йилда туғилган О.Ж. бошқарувида бўлган «Зил» русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Қайд этилишича, натижада «Cobalt» русумли автомобиль йўловчиси У.Қ. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, йўловчи М.С. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Янгиликлар