Жиззахда «Nexia» ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

«Nexia» русумли автомобиль ҳайдовчиси ва ушбу автомобиль йўловчиси турли тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган, деб хабар бермоқда ЙҲХББ.

15 июнь куни соат 18:20 ларда Жиззах вилояти Жиззах шаҳар ҳудудидан ўтган 4R-36 автомобиль йўлининг 40-километрида ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Э.Қ. бошқарувидаги «Nexia» русумли енгил автомобиль ҳамда ҳайдовчи 1974 йилда туғилган Д.Э. бошқарувида бўлган «SHACMAN» русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Қайд этилишича, «Nexia» автомобиль йўловчилари 2010 йилда туғилган А.С. ва 1994 йилда туғилган А.А.лар тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар