Ўзбекистонда 7 март куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
«Ўзгидромет» 7 март, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг бази жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18 даража илиқ бўлади.
Тошкентда: ҳаво бироз булутли бўлади, эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-15 даража илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда: ҳаво бироз булутли бўлади, бази жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8 даража илиқ бўлади.