Тошкентдаги кичик ҳалқа йўлининг бир қисми таъмирлаш ишлари муносабати билан тўрт соатга ёпилади
Олмазор туманида Кичик ҳалқа йўлининг бир қисми тўрт соатга автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Олмазор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, бугун соат 22:00 дан 17 сентябрь 02:00 га қадар Шифонур кўчасидан Умид кўчаси билан чорраҳагача бўлган ҳудудга ҳаракатлана бўлмайди.
Йўлнинг ёпилиши, дренаж қувурларидаги таъмирлаш ишлари билан боғлиқ эканлиги маълум қилинди.