Андижонда ўтказилган бокс бўйича республика турнирида 7 нафар андижонлик спортчи совриндор бўлди
Андижонда 9—14 октябрь кунлари Ўзбекистон миқиёсида ўтказилган мураббий Владимир Антонович Золотарёв хотирасига бағишланган анъанавий мусобақада 7 нафар спортчи фахрли ўринни қўлга киритган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати «Теz News»га хабар берди.
Таъкидланишича, 9—14 октябрь кунлари Андижонда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Владимир Антонович Золотарёв хотирасига бағишланган анъанавий мусобақа ниҳоясига етди. 2020 йил ўн бешинчи бор ўтказилган турнирда барча вилоятлар ҳамда Қорақолпоғистондан 140 нафарга яқин боскчи иштирок этди. 1999 йилдан кейин туғилган боксчилар иштирок этган мусобақа 10 та вазн тоифасида ташкил этилди. Унда Андижон вилоятининг 7 нафар спортчиси фахрли ўринларни қўлга киритган.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Аввалроқ Марҳаматда ўтказилган волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида андижонлик қизлар ғолиб бўлгани ҳақида хабар берилганди.