Асака тумани ҳокими ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди
Асака туманидаги 11-синфни тамомлаган битирувчилар бандлигини таъминлаш мақсадида 20 август, пайшанба куни Асака тумани ҳокими Иномжон Мамадалиев томонидан битирувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда ёзилишича, учрашувда туман ҳокими битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касбга йўналтириш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида имтиёзли тарзда ажратилган кредит маблағларини мақсадли сарфлаш юзасидан ёшларнинг келгуси режалари билан танишган. Ёшларга ажратилаётган кредит маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берган.
Шунингдек, кредит маблағларини ўз вақтида ажратиш ва мақсадли сарфланишини назорат қилиш бўйича тижорат банклари ва тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилган.
Аввалроқ Андижонда 35 нафар мактаб битирувчисига 157 миллион сўм кредит ажратилиши хабар қилинган эди.