Aндижонда 35 нафар мактаб битирувчисига 157 млн сўм кредит берилади (фото)
Aндижон шаҳрида 35 нафар мактаб битирувчисига 157 миллион сўм кредит берилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу тадбир 19 август куни Aндижон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Хуршидбек Aбдураҳимов иштирокида ўтказилган.
Тадбирда Aндижон шаҳар 4-сектор ҳудудидаги 9 та мактабнинг 35 нафар 11-синф битирувчи ёшларига 157 миллион сўм кредит пул маблағларини ажратилиши бўйича суҳбатлашилган.
Қайд этилишича, ушбу маблағ «Agrobank» Aндижон вилоят филиали томонидан ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижонда 16 нафар мактаб битирувчисига ўз касб-ҳунарини ривожлантириш учун 5 миллион сўмдан кредит берилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Aндижонда йил бошидан бери 32 мингдан ортиқ ёшлар иш билан таъминлангани маълум бўлди.