Асака коронавирус беморлари шифохонасига «СЭС» ходими бириктирилмагани юзасидан муносабат билдирди

Андижон вилояти Асака тумани тиббиёт бирлашмаси фуқароларнинг шифохонага «СЭС» ходими бириктирилмагани ҳақидаги мурожаати юзасидан расмий муносабат билдирди. Бу ҳақда туман ҳокимлги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум бўлишича, мурожаатда Асака тумани тиббиёт бирлашмаси қошида коронавирус юқтирган ва вирусга гумонланганлар ётиши учун очилган шифохонага врач, ҳамшира, кичик тиббий ходим ажратилгани, лекин «СЭС» ходими бириктирилмаганиги, шифохонанинг санитария ҳолатини ҳам кимдир назорат қилиб туриши кераклиги баён этилган. Мурожаатга асосан Асака туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти қуйидагиларни маълум килган:

«Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 23 сентябр кунги №256-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Асака туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги юқумли касалликлар бўлимида 100 шифо ўрнидан иборат госпитал ташкил қилинган», дейилади муносабатда.

Шунингдек, тиббиёт бирлашмаси тегишли ҳужжатларда шифохонага Санитария эпидемиологик осойишталик маркази ҳодимларини бириктириш кўрсатилмаганини маълум қилган.

«Ушбу ташкил қилинган шифохонада ишловчи ҳодимлар рўйхати 2020 йил 4-сентябрдаги тасдиқланган ‘Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун вақтинчалик ташкил қилинган шифохоналарда ишловчи тиббиёт ҳодимлари ва бошқа ҳодимларнинг вақтинчалик штат меъёрлари тўғрисида’ги меъёрий хужжатда Санитария эпидемиологик осойишталик маркази ҳодимлари ҳамда қоровул ходимлари иш фаолият олиб боришлари кўрсатилмаганлигини маълум килинади», деб қайд этилади муносабатда.

Аввалроқ Қўқон шаҳар ХТБ ходимларида коронавирус аниқлангани, Қўқондаги мактабда иситмалаётган ўқитувчилар ишлаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар