Aсакадаги «Турон» маҳалласига аҳоли мурожаатига кўра замонавий трансформатор комплекти олиб келинди (фото)

Aсака тумани «Турон» МФЙда истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларининг ижтимой тармоқлардаги мурожаатига асосан «Aндижон ҲЭТК» томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда «Aндижон ҲЭТК» AЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Aндижон ҲЭТК» матбуот хизмати

Қайд этилишича, тумандаги Қоратепа қишлоғининг Турон маҳалла фуқаролари 378-сонли куч трансформатор орқали электр энергия билан таъминланади. Ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли хонадонларининг электр таъминоти яроқсиз ҳолатдалиги, таянчлар мавжуд эмаслиги, симлар томма-том ҳолатда аҳоли томонидан тортилиб фойдаланиб келинаётганлиги аниқланган.

Фото: «Aндижон ҲЭТК» AЖ матбуот хизмати

Ушбу ҳудудда аҳоли сони кўпайиб, юклама ортиб кетаётганлиги сабабли дастурга, асосан, Aсака туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан мавжуд куч трасформаторига қўшимча 1 дона замонавий, 100 киловаттли куч трансформатори комплекти олиб келинди.

Фото: «Aндижон ҲЭТК» матбуот хизмати

Қайд этилишича, аҳоли хонадонлари учун 0,4 киловаттли тармоқ тортиш ва янги темир бетон таянчлар ўрнатиш ишлари босқичма-босқич якунига етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоятдаги нимстанцияларда таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани ҳамда Пахтаобод туманидаги «Қайр» МФЙга 1,5 километр узунликдаги 10/0,4 киловатт кучланишли ҳаво тармоқлари, 30 дона янги темир-бетон таянч ўрнатиш ишларини амалга ошириш режалаштирилгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар