Наманганда 4 фарзанднинг онаси ўзини ёқиб юборди

Бош прокуратура хабарига кўра, ҳодиса 10 июнь куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида содир бўлган.

Маълум бўлишича, 28 ёшли 4 нафар фарзанднинг онаси оилавий жанжаллашган. Шундан сўнг, аёл уйи ҳовлисида ўзига бензин сепган, сонгра ёқиб юборган.

Натижада аёл олган тан жароҳатлари ва жиддий куйишлар туфайли вафот этган.

Ҳозирда, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар