Балиқчида 450 кишини иш билан таъминлайдиган ип-калава корхонаси очилди (фото)
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов 31 август куни Балиқчи туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳабарда айтилишича, вилоят ҳокими Балиқчи туманида жойлашган ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Scorton textile» корхонасининг очилиш маросимида қатнашган. Ушбу корхонага чет элдан махсус замонавий дастгоҳлар келтирилган бўлиб, улар 31 августдан ишга туширилди.
Мазкур корхона Ўзбекистон Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида ишга туширилгани Балиқчи халқига байрам совғаси бўлди. Шу билан биргаликда энди корхонада 450 нафар ишсиз фуқаролар муайян иш ўрни билан таъминланди.
Маълумот ўрнида, корхона 20 миллион доллар эвазига тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига барпо этилган.
Аввалроқ Пахтачида сўнгги 8 ойда 156 та янги тадбиркорлик субъекти очилгани, Шавкат Мирзиёев Яшнободдаги 1500 та иш ўрнига эга маиший совутгичлар ишлаб чиқариш заводини очиб бергани хабар қилинган эди.