Бангладешдаги халқаро мусобақада наманганлик спортчилар 3 та медални қўлга киритди
Пумсэ бўйича ўзбекистонлик таэквондочилар 2020 йилнинг 3—4 октябрь кунлари Бангладеш давлати ташкилаштирган «1st Bangladesh Taekwondo International poomsae champions» мусобақасида қатнашди, деб хабар берди Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати.
Таъкидланишича, мусобақанинг биринчи кунги баҳсларида қатнашган вакилар:
- Салоҳиддин Собитов — олтин;
- Иномжон Абдуллаев — олтин;
- Дилфуза Муталибова — бронза медалини қўлга киритган.
Шунингдек, яна бир спортчи Хуршидабону Шукуржонова 4-ўринни эгалаган. Хабарга кўра, спортчилар энди Мексика ҳамда Венесуэла давлатлари томонидан ташкил этиладиган мусобақада иштирок этади.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Самарқандда самбо бўйича ўтказилган мусобақада вилоят ИИБ ходимлари 1-ўринни эгаллагани ва Самарқандда қўл жанги бўйича вилоят биринчилиги ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.