Бўстонда 6 млн сўмлик қорамол ўғирлаган эркак қўлга олинди

Андижон вилояти Бўстон туманида 29 октябрь куни 6 миллион сўмлик бир бош қорамолни ўғирлаган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ЙҲХББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 29 октябрь куни Бўстон тумани «Боғи эрам» МФЙда яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро Т.О.нинг ариза орқали қилган мурожаат қилган. Аризага кўра, ўзи ишлайдиган «Ойбек-2» фермер хўжалиги дала шийпони молхонасидан нархи 6 миллион сўм бўлган бир бош қорамолини номаълум шахс ўғирлаб кетган. 28 октябрь куни соат 20:30 да Андижон вилояти Олтинкўл тумани «Ижтимоят» МФЙ ҳудудидан ўтган 4-Р-112 Фарғона ҳалқа йўлининг 138-километрида ўғри ушланган.

Қайд этилишича, хизмат олиб бораётган Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ ЙПХО 2-сафарбарлик гуруҳи командири йўл четида мол етаклаб кетаётган ва ўзини шубҳали тутган шахс билан суриштирув олиб борганда ушбу қорамол ўғирлангани аниқланган.

Фото: ЙҲХББ ахборот хизмати

Хабарга кўра, Қўрғонтепа туманида яшовчи 1991 йилда туғилган муқаддам судланган Ҳ.М. исмли фуқаро ушбу қорамолни ўғирлаб кетаётганлиги маълум бўлган ва зудлик билан ашёвий далил билан туман ИИБга топширилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бўстон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган. Маълумот учун, суриштирув ишлари «Зардор ойлиги» доирасидаги ИИО соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Аввалроқ Наманганда танишидан 127,5 миллион сўмлик чорва молларини олиб, пулини бермаган эркак, Қўрғонтепада 12 миллион сўмлик 2 бош қорамол ўғирлаган маҳалладошлар, Ўзбекистон туманида эса 20 миллион сўмлик 5 бош қорамол ўғирлаган эркак

Янгиликлар