Фарғона туманида молхонадан 7 млн сўмлик қорамол ўғирлаган эркак қўлга олинди

Фарғона вилояти Фарғона туманида 17 cентябрь куни молхонадан 7 миллион сўмлик бир бош қорамол ўғирлаган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ичкки ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Фарғона туманида 20 сентябрь куни Истиқлол кўчасида яшовчи Қ.Э. ИИБга мурожаат қилиб, унда 17 сентябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига кириб, молхонасидан нархи 7 миллион сўмлик бир бош қорамолини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни П.А. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ Оқдарёда 33 миллион сўмлик 4 бош қорамол ўғирлаган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар