Британиялик олимлар коронавируснинг яна бир белгисини аниқлади

Лондон университети коллежи ва Қироллик миллий қўмитаси олимлари коронавируснинг яна бир янги аломатини аниқлади. Бу ҳақда «Express» хабар берди.

Фото: «Tez News»

Мутахассислар хулосасига кўра, эшитишдаги ўзгаришлар инфекциядан дарак бериши мумкин. COVID-19’нинг оғир шаклини бошдан ўтказган беморларда бу аломат бироз кейинроқ кузатилган.

Ҳозирда коронавирус ва унга боғлиқ аломатларга доир кўплаб маълумотлар мавжудлиги, лекин эшитиш қобилиятининг пасайиши ҳақида исботлар камлиги айтилмоқда. Шу муносабат билан олимлар шифокорларни инфекциянинг бундай кўринишларига кўпроқ эътибор беришга чақирди. Шу билан бирга, олимлар эшитиш қобилиятининг пасайиши бошқа касалликларнинг ҳам белгиси бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

«Агар бирор киши коронавирус билан касалланган бўлса, эҳтимол, унинг эшитиш қобилияти бузилиши бошқа тез-тез учрайдиган аломатлар билан бирга кечади», — дейди мутахассислар.

Август ойида Манчестер университети олимлари коронавирусга чалинган беморларда эшитиш муаммоларини аниқлаганди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, беморларда бу ўзгаришлар касалхонадан чиққанидан икки ой ўтгач, пайдо бўлган.

Аввалроқ коронавирус инфекцияси смартфонлар экранида неча кун сақланиб қолиши маълум қилинганди. Шунингдек, коронавирус доим ҳам ўпка яллиғланишини келтириб чиқармаслиги ҳақида хабар қилинди.

Янгиликлар