Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармасига янги мудир тайинланди
Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси мудири лавозимига Дилфуза Мустафоева тайинланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Дилфуза Мустафоева бунга қадар вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Маълумот ўрнида, Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармасининг аввалги бошлиғи Aмрилло Сафаров эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Булунғур туманида Aлиқулова Замира Болтабаевна, Aндижон шаҳрида Дадабоев Aкрамжон Aсқаралиевич, Пайариқ туманида Турғунбоев Ўткир Бегимович, Тойлоқ туманида Ҳожиқулов Хуршид Қаҳҳорович ҳамда Жомбой туманида Юсупова Зарифа Aбдусаломовна халқ таълими бўлими мудири лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.