Бухоро вилояти Транспорт бошқармасига бошлиқ тайинланди
Бухоро вилоят ҳокими Фарҳод Умаровнинг тегишли қарорига мувофиқ 2 октябрдан эътиборан Aлим Бердиев вилоят Транспорт бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бердиев Aлим Ҳамроевич 1986 йилда Бухоро тумани Талигандум қишлоғида туғилган. 2012 йилда Бухоро Юқори технологиялар муҳандислик-техника (ҳозирги Муҳандислик-технология) институтини транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш мутахассислиги бўйича тамомлаган. Оилали, бир нафар фарзанди бор.
Aлим Бердиев меҳнат фаолиятини Бухоро шаҳридаги «2-сонли автокорхона» давлат унитар корхонасида бошлаб, 2016 йилдан мазкур субъект бош муҳандиси, 2017 йилдан корхона тасарруфидаги «Бухоро обод транс» ШХЖ раҳбари, 2018 йилдан бошлаб эса «2-сонли автокорхона» давлат унитар корхонаси бошлиғининг ўринбосари маъул вазифаларида фаолият юритган.
Aлим Бердиев Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги Бухоро вилояти бошқармасининг лицензиялаш бўлими бош мутахассиси, мазкур бўлим бошлиғи ўринбосари, 2019 йилдан бошлаб вилоят Транспорт бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаган.
Aввалроқ Шофиркон тумани мактабгача таълим бўлимига янги мудир тайинлангани ҳақида хабар берилганди.