Бухоро вилоятининг айрим ҳудудларида 23 октябрь куни табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бухоро вилоятининг айрим ҳудудларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 23 октябрь, жума куни табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, «Бухоротумангаз» газ таъминоти бўлими 2020—2021 йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 23 октябрь куни Бухоро тумани ҳамда Бухоро шаҳрининг «Соҳибкор», «Мохи-хоса», «Янги-обод» МФЙда газ таъминоти соат 8:00 дан 17:00 га қадар тўхтатилади.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари тугатилганидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Маълумот учун, Бухорода 169 минг нафардан ортиқ истеъмолчи газ балонлари билан таъминланади. Aввалроқ Когондаги еттита корхона газ таъминотига салкам 519 миллион сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар