Бухорода 15 сентябрдан пахта терими бошланади

AОКA ҳузуридаги штабда 2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга бағишланган матбуот анжуманида Бухоро вилоятида пахта теримини 15 сентябрдан бошлаш графиги тасдиқланди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, 2020 йилги пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш:

  • Фарғона вилоятида 10 сентябрдан;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Aндижон, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида 15 сентябрдан;
  • Жиззах, Навоий, Тошкент ва Хоразм вилоятларида 20 сентябрдан;
  • Самарқанд вилоятида 25 сентябрдан бошланиши белгиланган.

Маълумот учун, Бухоро вилоятида қўлда терилган пахта учун устама ҳақ берилмаслиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро туманида 2020 йилда пахтадан салкам 30 минг тонна ҳосил олиниши режалаштирилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда пахта мавсумида теримчиларга қанча ҳақ тўланиши маълум қилинганди.

Янгиликлар