Бухорода сўнгги 9 ойда қанча туғилиш қайд этилгани маълум бўлди
Бухоро вилоятида сўнгги тўққиз ойда 30 минг 113 та туғилиш қайд этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухоро вилоятида сўнгги 9 ойда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан 30 минг 113 та туғилиш қайд этилган. Шундан 15 минг 626 нафарини ўғил болалар, 14 минг 487 нафарини эса қиз болалар ташкил этган.
Шунингдек, 2019 йилнинг 9 ойида 29 минг 854 та туғилиш қайд этилган бўлиб, рақамлар 2020 йилдагига нисбатан 259 тага кам эканлигини аниқланган. Вилоятда 9 минг 283 та никоҳ қайд этилган. Ўтган йилнинг мос даврида ушбу кўрсаткич 10 минг 179 тани ташкил этган.
ФҲДЁ бўлимлари мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда низоли оилаларни яраштириш, ажрим ёқасида бўлган оилаларни асраб қолиш мақсадида самарали фаолият юритилаётгани маълум қилинган. Хабарга кўра, 2020 йилнинг 9 ойида 1 минг 102 та ажрим содир этилган бўлиб, 2019 йилда эса ФҲДЁ бўлимлари томонидан 1 минг 349 та ажрим қайд этилган эди.
Аввалроқ Ўзбекистон бўйича ўтган саккиз ойда энг кўп туғилиш сони Самарқандда қайд этилгани маълум қилинган. Шунингдек, Фарғонада сўнгги 9 ойда 14 мингга яқин ўлим ҳолати қайд этилгани хабар қилинганди.