Бухорога коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун германиялик мутахассислар етиб келди (фото)
Бухоро вилоятига коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш мақсадида 25 август куни германиялик тиббиёт мутахассислари етиб келди. Бу ҳақда вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Германия давлатининг Роберт Кох институти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси, Дюсселдорф ва Франкфурт—Майнц университетлари клиникалари экспертларидан иборат мутахассислар вилоятда коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнида бевосита қатнашиши ва зарур тавсиялар бериши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун Германиядан мутахассислар келиши ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, Россиялик тиббиёт ходимлари COVID-19’га қарши курашишда ёрдам бериш учун Ўзбекистонга келиши маълум қилинди. Кейинчалик Эркинжон Турдимов Самарқандга ташриф буюрган 4 нафар россиялик шифокор билан учрашганди.