Булоқбошида 9 кишига «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди (фото)

Андижон вилояти Булоқбоши туманида 9 нафар фуқарога «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди. Бу ҳақида Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Булоқбоши тумани ҳокими Ўткирбек Мамуров Булоқбошидаги 2 нафар фуқарога Давлат мукофоти, 9 нафарига эса «Меҳр-саховат» кўкрак нишонини топширган.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўштепада 15 нафар Хонободда эса 6 нафар фуқаро «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланганди.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, Шофирконда 29 нафар фуқаро «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирлангани хабар қилинганди.

Янгиликлар