Данғарада қидирувда бўлган шахс Қўқон шаҳрида қўлга олинди

Фарғона вилояти Данғара туманида жиноят содир этиб терговдан яширинган шахс 25 cентябрь куни Қўқон шаҳрида ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, мазкур шахс Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 2 қисми «а,б,в» бандларида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Данғара туман  ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган.

Маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлик бошқармаси вилоят бўйича бўлими ҳамда Данғара туман ИИБ жиноят қидирув ходимлари ҳамкорликда қидирувдаги шахсни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Эслатиб ўтамиз, БешариқдаОлтиариқда ҳамда Риштонда терговдан яширинган шахс ҳамда Фарғонада алимент тўламаган ва фирибгарлик қилган қидирувдаги икки шахс қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар