Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 38 миллиондан ошди
Дунёда коронавирус пандемияси бошлангандан буён 38 миллиондан ортиқ киши COVID-19 инфекциясини юқтириб олди. «Worldometer»даги сўнгги янгиланишлар шундан далолат бермоқда.
14 октябрь Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 38 370 434 кишига етган. Беморларнинг 1 090 921 нафари вафот этган, 28 853 981 нафари соғайган. Aйни пайтда дунё бўйлаб ўлим даражаси 4 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирда 8 425 532 киши касалликдан даволанмоқда.
AҚШ дунёда коронавирус билан зарарланиш бўйича биринчи ўринда бормоқда. Мамлакатда 8 090 253 киши вирус юқтирган. Шунингдек, Ҳиндистон 7 239 389 нафар бемор билан иккинчи, Бразилия эса 5 114 823 бемор билан учинчи ўринда турибди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 14 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 61 859 нафарни ташкил этмоқда. Aйни пайтга қадар 58 763 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (95 фоиз) соғайган. Ҳозирда 2584 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Маълумот ўрнида, SARS-CoV-2 коронавируси 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳрида аниқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилган.