Фарғонада Давлат хизматлари марказларига сўнгги 9 ойда салкам 660 мингта мурожаат келиб тушди
Фарғона вилоятида Давлат хизматлари марказларига сўнгги 9 ойда салкам 660 минг мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда вилоят ДХА ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Маълум қилинишича, 9 ой мобайнида фарғоналиклар томонидан Давлат хизматлари марказларига жами 659 минг 881 мурожаатлар келиб тушган.
Таъкидланишича, энг кўп сўралган мурожаатлар қуйидагилардан иборат:
- солиқ тўловчининг идентификацион рақамини аниқлаш — 123 283 та;
- жисмоний шахслар учун СТИРни олиш — 44 005 та;
- болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш — 37 496 та;
- пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисидаги маълумотнома бериш — 35 034 та;
- кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш — 28 320;
- фуқароларга фарзанд туғилганда тўланадиган бир маротабалик нафақа пулини олиш учун мурожаат қилиш — 26 065 та;
- фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш — 19 270 та;
- миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларнинг янги намуналарини бериш — 15 163 та;
- судланганлик ҳақида маълумотнома бериш — 12 129 та;
- электр энергиясини ҳисош ускунаси ўрнатиш ва ечишга ариза бериш — 9 188 та.
Бундан аввал Наманганда сўнгги 9 ойда 6 мингдан зиёд тадбиркорлик фаолияти тиклангани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Фарғонада сўнгги 9 ойда 14 мингга яқин ўлим ҳолати қайд этилгани маълум қилинганди.