«Forbes» энг сахий одамлар яшайдиган давлат номини эълон қилди
«Forbes» нашрининг 11 декабрь, жума куни маълум қилишича, ўтган бир йил давомида Ирландия дунё бўйича жон бошига тушган хайрия миқдори бўйича энг сахий мамлакатга айланди.
Таъкидланишича, кучли бешталикка АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Австралия ҳам киради. Йил давомида қилинган барча хайр-эҳсонлар COVID-19 билангина боғлиқ эмас. Тушган эҳсон пуллари мамлакатларда тенгликни таъминловчи ташкилотларга ҳам йўналтирилган. Бундан ташқари, Америка озиқ-овқат жамғармаси 2020 йилдаги энг муваффақиятли маблағ йиғиш кампаниясини ўтказди. Ташкилот муҳтож америкаликларни боқиш учун 44 миллион доллардан ортиқ маблағ йиғган.
Маълумот учун, энг катта хайр-эҳсон ирландияликлар томонидан 1872 йилда оролда юз берган Буюк очарчилик пайтида Ирландияга кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик белгиси сифатида АҚШда яшовчи туб аҳоли — Наважо ва Ҳопи миллатларига қилинган.
Аввалроқ «Forbes» пандемия даврида энг кўп бойлик орттирган россиялик миллиардерни аниқлаган эди. Унга кўра, миллиардер Сулейман Керимов энг бой киши деб топилган.