Фото: Булоқбошида «Нурзамин» маҳалласининг янги хизмат биноси фойдаланишга топширилди
Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги «Нурзамин» маҳалласининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёевнинг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида 27 август куни Булоқбоши туманида «Нурзамин» маҳалла фуқаролар йиғинининг хизмат биноси фойдаланишга топширилди.
Тадбирда вилоят прокуроринг ўринбосари ҳамда туман ҳокими иштирок этиб, маҳалла ходимларини янги бино очилиши ва Ўзбекистон Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан табриклади.
Аввалроқ Нукусда ҳарбийларга узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида 30 та янги хонадон топширилгани ҳақида хабар берилганди.