Фоторепортаж: «АрМИ – 2020» халқаро ўйинларининг «Йўл патрули» мусобақаси иштирокчилари Қўқонга борди
«АрМИ – 2020» халқаро ўйинларининг «Йўл патрули» мусобақасида қатнашиш учун келган меҳмонлар Қўқон шаҳрида жойлашган тарихий обидалар ва буюк алломалар музейини томоша қилиш учун борди. Бу ҳақда Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.
«Қўқон шаҳри марказида қад кўтарган Қўқон хонлиги ўрдасига кириб борилар экан, меҳмонларни мажмуанинг устунлари ва у ерда ишлатилган ганч ўймакорлиги қўл меҳнатлари хамда тарихий бойликлар лол қолдирди. Келганлар минораларни айланар экан, халқимизга кўп йиллар меҳнат қилган ота-боболаримизнинг узоқларини яқин қилган Қўқон аравалари эътиборини торти», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Самарқанддаги Марказий ҳарбий округнинг «Сазаган» дала-ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги қўшинларида «Мен ғолиб» шиори остида ўтказиладиган «Энг илғор мутахассис» армия ўйинлари бошлангани ҳақида хабар берилганди.