Самарқандда автобус йўлни нотўғри жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди, фуқаро шифохонада вафот этди
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради.
Йўл-транспорт ҳодисаси 13 июль куни соат 13:00 атрофида 4Р-48 «Зарафшон – Тракт» автомобиль йўлининг «Мирзо Улуғбек» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 94-километрида содир бўлган.
Аниқланишича, пиёда йўлни нотўғри жойда кесиб ўтишга уринганида уни «Midibus SAZ NP 21» автобуси уриб юборган.
Натижада кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай фуқаро шифохонада вафот этган.
Ҳозирда, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.