Мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси электрон платформа орқали шакллантирилади
2024 йил 1 январдан бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйилади.
Таълим соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шу жумладан тизим ташкилотларида иш жараёнини рақамлаштириш мақсадида:
- бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйилади;
- мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси my.maktab.uz электрон платформасида шакллантирилади.
2023-2024-ўқув йилидан «Сирдарё тажрибаси» асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий «Баркамол авлод» болалар мактаблари ташкил қилинади.
2024 йил 1 январдан мактаб директорларини ҳар 5 йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади.