Чилонзорда «Malibu-2», «Lacetti» ва «LADA» автомобиллари тўқнашиб кетиши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, натижада бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради.

Ҳодиса 13 июнь куни соат 01:00 атрофида Бунёдкор кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, 26 ёшли «Malibu-2» русумли ҳайдовчиси, 32 ёшли «Lacetti» машинаси ҳайдовчиси ва 33 ёшли «LADA» ҳайдовчи ўзаро тўқнашиб кетган.

ЙТҲ натижасида «Malibu-2» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган, – дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар