Хонанда Воҳиджон Исоқов карантин қоидаларига амал қилмай ўтказган тўйи учун жаримага тортилди

Хонанда Воҳиджон Исоқов карантин қоидаларини бузиб, тўй қилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Instagram

Маълум қилинишича, 32 ёшли хонанда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида амалдаги санитария-эпидемиология талабларини бузган ҳолда тўй ўтказган. Ушбу тўйнинг фото ва видео материаллари ижтимой тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган.

https://www.instagram.com/tv/CFKU1R8gSGh/?igshid=db5u8mn4vgrq

Тошкент шаҳар ИИББ ушбу воқеага муносабат билдириб, коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ юқори хавф шароитида бундай ишларга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаган. Шунингдек, хонандага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш)га кўра, БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима белгиланганлигини маълум қилган.

Аввалроқ Самарқандда 40 нафардан ортиқ одам иштирокида тўй ўтказилган тўйхонага нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар