Хонобод шаҳри ҳокими Мусажон Мамадалиев пневмониядан вафот этди
Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокими Мамадалиев Мусажон Мўминжонович вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Ҳокимнинг пневмониядан вафот этганини эса «Tez News» манбалари тасдиқлади.
Маълум қилинишича, 29 сентябрь куни Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокими Мамадалиев Мусажон Мўминжонович вафот этган. Мусажон Мамадалиев Андижоннинг бир нечта туман ҳокимлари қаторида пневмониядан даволанаётган бўлган. Ҳокимнинг пневмониядан вафот этганини «Tez News» манбалари тасдиқлади.
Аввалроқ Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматилло Дадахонов, Хонобод шаҳар ҳокими Мусахон Мамадалиев, Пахтаобод тумани ҳокими Маҳмуджон Бозоров ва Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоевлар айни пайтда пневмониядан даволанаётганлиги айтилган эди.
Пневмонияга чалинган Андижондаги туман ҳокимлари ичида Пахтаобод тумани ҳокими Маҳмуджон Бозоров касалликдан соғайиб ўз ишига қайтган.