Хўжаободда бир гуруҳ депутатлар туман ҳокими устидан Шавкат Мирзиёевга арзнома ёзди

Ижтимоий тармоқларда Aндижон вилояти Хўжаобод туман Кенгаши депутатлари Хўжаобод туман ҳокими Отабек Расулов устидан Президент Шавкат Мирзиёевга арзномага ёзгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Фото: Хўжаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, депутатлар Хўжаобод туман ҳокими Отабек Расуловга давлат мулкини талон-тарож қилиш, ер сотиш, бюджет маблағларини ноўрин сарфлаш, кадрлар сиёсатидаги шошқалоқлик, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ўрнига уларнинг ривожланишига тўсқинлик қилиш, маънавий ва аҳлоқий масалаларидаги беҳаёлиги, раҳбарларга хос салоҳияти йўқлиги ҳамда муомала маданиятининг етишмаслиги каби айбловлар қўйишган.

Фото: Файзбоғ / Telegram

Қайд этилишича, арзномада 2019 йилда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайлов жараёнида туман ҳокими сиёсий партияларга тазйиқ ўтказиб, номзодлар рўйхати чиқишига бир кун қолганда рўйхатга ўзига қарашли ўнлаб номзодларни қўшгани алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Фото: Файзбоғ / Telegram

Шунингдек, арзчилар туман ҳокимининг ишини алоҳида ўрганиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ тузилиши ҳамда ишчи гуруҳга ушбу депутатлар ҳам жалб этилишини сўрашган.

Aввалроқ Нарпайдаги 12-мактаб ўқитувчилари директорнинг хатти-ҳаракатидан норозилиги акс этган видеомурожаатга муносабат билдирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар